September 27, 2021

Chortoq Digital

Бугунги кунда Чортоқда 4000 нафар Uztelecom абонентлари бор. Унга мавжуд битта OLT станциясидан юқори тезликда интернет алоқаси тарқатилади. Йил охирига қадар 8 та шундай станция ўрнатиш режалаштирилган.

Бу эса мижозлар сонини 19 мингга етказиш имкониятини беради. - 2021 йилда 53 та мактабга 52,5 , 35 та боғчага 10,5, 16 та тиббий объектларга 18,5, Навоий, Дамариқ, Юксалиш, Комиллик, Байналминал, Зафар Диёр, Соҳибкор, Ўзбекистон, Бағрикенглик, Боғ, Дўстлик ва Туркистон маҳаллаларига 60 километрдан ортиқ оптик толали алоқа кабеллари тортилди,- дейди Чортоқ телекоммуникация боғламаси бошлиғи Зокиржон Топилов.

Туман марказидан Ҳазратишоҳ қишлоғигача 48 километр масофага боғловчи оптик толали алоқа кабеллари тортилди. Алихон, Пешқўрғон ва Бешкапа ҳудудларида ҳар бири 64 портга мўлжалланган қурилмалар ўрнатилиб, ишга туширилди.

Манба

@uztelecomuz

@uztelecompress