January 25, 2022

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда UZTELECOM миллий оператори хизматлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Kar24.uz расмий телеграм каналида ёритилган мурожаат Компания томонидан ўрганиб чиқилиб, масала юзасидан ҳудудий бўлинмага маълумот берилди. Ўз ўрнида ҳудудий бўлинма масъуллари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Нодирабегим кўчаси 16-уйда истиқомат қилувчи фуқаронинг Wi-Fi технологияси янгиланиб, ушбу хизматдан фойдаланишда кузатилган техник носозликлар қисқа фурсатда бартараф этилди.

“Ўзбектелеком” АК Ахборот хизмати

@uztelecomuz

@uztelecompress