March 29, 2022

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда UZTELECOM миллий оператори хизматлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Bloger.uz телеграм канали орқали мурожаат йўллаган ва интернет хизматларидан фойдаланишида ойлик тариф режасидаги лимитлар (мегабайт, СМС, дақиқалар) ортиб қолаётганлиги ва уларнинг кейинги ой ҳисоб-китобига қўшиб берилмаётганлигидан шикоят қилган. https://t.me/blogeruzofficial/1866

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз: Жисмоний шахслар учун “Milliy” тариф режалари тўплами шартларининг №1.13.5 бандига мувофиқ, лимитлар тариф режа бўйича абонент тўлови муваффақиятли ечиб олинганда тақдим этилади ва жорий ҳисоб-китоб даври тугагунга қадар амал қилади, тариф режа бўйича фойдаланилмай қолдирилган лимитлар кейинги ҳисоб-китоб даврига ўтказилмайди.

Шунга кўра, Сизга ойлик лимитлар эҳтиёжингизни инобатга олган ҳолда тариф режангизни алмаштиришингизни ёки амалдаги тариф режангиз лимитларидан унумли фойдаланишингизни тавсия қиламиз.

Шунингдек, фойдаланилмаган лимитларнинг кейинги ҳисоб-китоб даврига ўтказиб бериш бўйича берган таклифингиз Компания томонидан инобатга олинади, янгиликларимизни кузатиб боринг.

“Ўзбектелеком” AK Aхборот хизмати