August 2, 2021

Кўчма офисларимиз чекка қишлоқларга бориб, иш бажармоқда

«Талаб кўп, шу боис иш ҳажмини икки баробар оширганмиз. Кўчма офисларимиз чекка қишлоқларга бориб, иш бажармоқда», - «Uzbektelecom» акциядорлик компанияси Наманган филиали Мингбулоқ телекоммуникация боғламаси бошлиғи Умид Хошимов.

Филиал томонидан жорий йилда 120 км магистрал ва 80 км аҳоли пунктларига кабеллар тортилди.

Мингбулоқда вилоят бўйича ягона бўлган OLT қурилмаси олиб келиниб, монтаж қилинди.

Бу орқали марказдан 20 км радиусдаги аҳоли пунктига юқори тезликдаги оптик толали интернет олиб кирилади. Бугунги кунда тумандаги барча мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, маҳалла бинолари тўлиқ интернетлаштирилди.

Манба

@uztelecomuz

@uztelecompress