Муносабат
Ижтимоий тармоқларда UZTELECOM миллий оператори хизматлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Саховат” маҳалласида яшовчи фуқаро Wi-fi тармоғига улаб беришларини сўраб 2020 йилда ариза билан туман АТСга мурожаат қилгани, бироқ ҳанузгача натижа бўлмаётганини таъкидлаган.
Yangiyolliklar.uz телеграм каналида ёритилган ушбу мурожаат Компания томонидан ўрганиб чиқилиб, мурожаат бўйича ҳудудий бўлинмага маълумот юборилган. Натижада ҳудудий бўлинма масъуллари фуқаро билан боғланиб, ҳолатга ойдинлик киритилганда, мурожаатчи шу вақтга қадар тузилган шартномани ўз хоҳишига кўра бекор қилганлиги маълум бўлди. Шундай бўлсада фуқаронинг қайта мурожаатига кўра янгидан шартнома тузилиб, мурожаатчи Интернет хизмати билан таъминланадиган бўлди.