January 28, 2022
Муносабат
Ижтимоий тармоқларда UZTELECOM миллий оператори хизматлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, шундай мурожаатларнинг бирида Қарши шаҳри 4-микро район 19-уй ёнидаги йўлакчада Компнаия ходимлари томонидан интернет кабелларини ўрнатиш жараёнидан сўнг ҳудуддаги колодец чала бетонланиб, қаровсиз қолдириб кетилганидан шикоят қилинган.
Мазкур мурожаатда келтирилган масала юзасидан Компания томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва тегишли ҳудудий бўлинма масъуллари томонидан мавжуд муаммо бартараф этилди.