Munosabatlar
January 20, 2022

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда UZTELECOM миллий оператори хизматлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича "Ўзбектелеком" Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти Тошкент тумани Келес массиви Озодлик кўчаси 32-сонли кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар номидан келиб тушган ва Muxbir Daliyev Телеграм-каналида ёритилган мурожаат, яъни ушбу ҳудудда 4 кундан буён Интернет тармоғи ишламаётганлиги юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Натижада Компаниянинг тегишли ҳудудий бўлинма масъуллари томонидан мавжуд муаммо бартараф этилиб, масала ижобий ҳал этилди ва мурожаатда келтирилган манзилда Интернет тизими тикланди.

“Ўзбектелеком” АК Ахборот хизмати