Soha yangiliklari
October 29, 2021

Facebook номи Metaга ўзгарди

Facebook ўз номини Metaга ўзгартирди. Бу ҳақда компания раҳбари Марк Цукерберг ребрендинг бўйича йиллик дастурчилар конференциясида эълон қилди.

– Компаниямиз бугундан бошлаб Мета деб номланади, янги атама ташкилотнинг жорий фаолиятига мос келади. Энди хизматларимизга мурожаат қилиш учун Facebook номидан фойдаланиш шарт эмас, – деган Цукерберг.

Meta – бу “Metaverse” сўзининг асоси бўлиб, интернетнинг келажакдаги идрок этилаётган виртуал олами, виртуал кенгликлари дея талқин қилинади.

BBC хабар беришича, Facebook компанияси яқинда одамлар ишлаши, ўйин ўйнаши ва мулоқот қилиши мумкин бўлган онлайн олам яратиш ҳақидаги режалари билан ўртоқлашган эди.

Компания раҳбари кейинги ўн йилликка келиб миллиардга яқин одам “Metaverse” шиори остида ушбу тармоқдан фойдаланади, деб кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Instagram ижтимоий тармоғи ҳамда WhatsApp мессенжери Facebook компаниясига қарашли. Аммо ушбу иловалар ҳар доимги номда фаолият юритишда давом этади.

Манба

@uztelecomuz

@uztelecompress