August 10, 2021

Digital Norin

«Uzbektelecom» акциядорлик компанияси Наманган филиали Норин телекоммуникация боғламаси бошлиғи Хусанбой Қодиров туманда бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Филиал томонидан жорий йилда 95 км магистрал ва 150 км аҳоли пунктларига шиша толали кабеллар тортилди.

Норин вилоятда учта OLT қурилмаси мавжуд ягона туман ҳисобланади. Бу қурилмалар, Норинкапа ва Шўро қишлоқлари, Ҳаққулобод шаҳрига ўрнатилган.

Ҳар бир қурилма атрофидан 20 км радиусдаги аҳоли пунктига юқори тезликдаги оптик толали интернет олиб кирилган.

Бугунги кунда тумандаги барча мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, маҳалла бинолари тўлиқ интернетлаштирилди.

@uztelecomuz

@uztelecompress