January 27, 2022

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда UZTELECOM миллий оператори хизматлари юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича “Ўзбектелеком” Акциядорлик компанияси Ахборот хизмати томонидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Интернет хизматларидан фойдаланиш учун ҳар ой 100 минг сўм тўлаши, бироқ интернет сифати яхши эмаслигидан ва бу борада бир неча бор йўллаган аризалари кўриб чиқилмаётганлигидан шикоят қилган.

TanqidlarUz телеграм каналида ёритилган ушбу мурожаат Компания томонидан ўрганиб чиқилиб, масала юзасидан ҳудудий бўлинмага маълумот юборилган. Ўз ўрнида ҳудудий бўлинма масъуллари фуқаро билан боғланиб, мавжуд ҳолатни ўрганишганда мурожаатчининг Интернет тармоғидан фойдаланиш қурилмасининг имкониятлари чекланганлиги ва уни замонавий вариантига алмаштириш кераклиги аниқланган. Шунга кўра, ҳудудий бўлинма вакиллари фуқарога истаса GPON технологияси бўйича Интернет тармоғига улаб беришлари мумкинлиги ва бунинг имконияти мавжудлигини билдирганда, фуқаро бу таклифдан ўз хоҳишига кўра бош тортганлигини маълум қиламиз.

“Ўзбектелеком” АК Ахборот хизмати